Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ердагиларнинг олдига қариндошлари ва қўшниларигина киришлари, шунда ҳам узоқ қолмасликлари лозим. Қамоқхона мудири маҳбуснинг ҳолатидан келиб чиқиб, лозим топсагина унинг хотинига ётиб қолишга рухсат беради. Бу ишда маҳбуснинг ахлоқи ва ўзини тутишига ҳам қаралади. Қамоқхона мудири тайинлаган иш учунгина у ердан чиқарилиши мумкин. Қозининг қарори бўлмаса, урилмайди, кишанланмайди, боғланмайди, хорланмайди. Қамоқхонада мажбурлашнинг энг кўзга кўринган усули тор хонага ёлғиз ўзини қамаб, эҳтиёжи учун зарур бўлган нарсаларни қолдириб, устидан эшикни қулфлаб қўйишдир. Сув ва овқат эшикнинг тешикчасидан берилади. Бироқ, маҳбусни бу хонага қамаш қамоқхона мудирининг фикрига қараб эмас, қозининг қарорига асосан бўлади. Чунки бу иш чиқарилган ҳукмдаги жазога қўшимча жазодир. Шунинг учун ҳам қозининг қарори керак бўлади. Назоратчи ҳибсни кучайтириш ёки енгиллатишга эҳтиёж сезса, қозига арз қилади. Қози ўз фикри билан қарор чиқаради. Жиноятчи фақат ўз шаҳрида қамалади. Чунки уни бошқа шаҳарда қамаш сургун ҳисобланиб, бунинг учун ҳам қозининг қамаш қароридан бошқа бир қарори керак бўлади. Чунки бу иш иккинчи жазодир.


Қамоқхоналар содир этилган жиноятларга қараб ҳар хил бўлади. Жиноятчининг улардан қайси бирига қамалишини қозининг қарори ҳал қилади. Жиноятлар сиёсий ва ғайрисиёсийга бўлинмайди. Журналист бўладими, оқловчи бўладими, бошқа бўладими, фарқи йўқ. Ҳар бир қабиҳ иш жиноят ҳисобланади. Унинг катта-кичиклигини халифа белгилаб беради. Ким бировни ноҳақ айбласа, журналист бўладими, бошқа бўладими, жазосини олади. Ҳокимиятни ноҳақ айблаган одам ҳам - сиёсий ёки ғайрисиёсий шахс бўлишидан қатъий назар, жазоланади. Қайси турдаги жазони белгилаш қозига ҳавола қилиниб, у бир шахсни ортиқроқ, бошқасини эса камроқ муддатга ҳукм қилиши ҳам мумкин. Маслан, у бир шахсни бир жиноят туфайли бир йилга қамаса, яна бир шахсни худди шу жиноят учун бир ҳафтага қамаши мумкин. Бир шахсни бир жинояти учун оғир тартибли қамоқхонага жўнатса, яна бир шахсни худди шу жиноят туфайли енгил тартибли қамоқхонага жўнатиши мумкин. Бу ишда у қўлига етиб келган жиноятчилар ҳақидаги маълумотларга таянади. Кимдир жиноятчилиги билан машҳур бўлса, кимдир тақводорлиги билан машҳур бўлиб, шайтон васвасаси туфайли бир тойилиб кетган бўлиши мумкин.

 

182-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222